«Барселона» мавсум охирида «Айнтрахт Ф» ҳужумчиси Лука Йовични ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда AS хабар беради.
Ўтган ҳафтада «кўк-анор ранглилар» спорт директори Эрик Абидал ва клубнинг бошқа раҳбарлари футболчининг агенти билан шартнома масалалари юзасидан муҳокама олиб борди.
Футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
21 ёшли Йович «Барселона»да Луис Суареснинг позицияси — марказий ҳужум чизиғида тўп суради.
Маълум қилинишича, сербияликнинг ўзи «Барселона» ўйин услубига мослашиб олиш учун бир мавсумни уругвайликнинг ўринбосари сифатида ўтказишга қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Лука Йович жорий мавсум Бундеслиганинг 24 та учрашувида майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)