«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсоннинг клуб бошқарувида кечган сўнгги учрашувида чайнаган сақичининг бир қисми кимошди савдосида 390 минг фунтга (450 минг евро) сотилди, деб хабар беради The Sun.
Ўша ўйинда «қизил иблислар» «Вест Бромвич» билан дуранг натижа қайд этганди (5:5).
Маълум қилинишича, тушган даромад «Манчестер Юнайтед» хайрия жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»ни 1986 йилдан 2013 йилга қадар бошқарган. «Манкунианлар» унинг қўл остида Англия чемпионлигини 13 маротаба қўлга киритди, Англия Кубогида 5 марта ва Европа Чемпионлар Лигасида 2 марта ғалаба қозонган.
2010 йил 19 декабрида сэр Алекс Фергюсон «қизиллар»ни энг узоқ вақт бошқарган мутахассис сифатида Мэтт Басби ўрнатган рекордни янгилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)