Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Санжарбек Раҳмонов (11 та ғалаба, 1 та мағлубият, 1 та дуранг, 5 та нокаут) апрель ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport хабар беради.
Флойд Мейвезернинг Mayweather Promotions промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бораётган Санжарбек 5 апрель куни америкалик Кит Ҳантерга (9 та ғалаба, 7 та нокаут) қарши рингга чиқади. Жанг Лас-Вегасдаги Sam’s Town Hotel & Gambling Hall саройида бўлиб ўтади. Сўнгги бешта жангини Санжарбек айнан шу аренада ўтказганди.Эслатиб ўтамиз, Раҳмонов охирги жангини 7 декабрь куни Жонатан Стилга (9 та ғалаба, 2 та мағлубият, 1 та дуранг, 6 та нокаут) қарши ўтказиб, рақибини очколар бўйича мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)