«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Антуан Гризманн ПСЖнинг асосий трансфер мақсади бўлиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар берди.
Парижликлар Килиан Мбаппе ёки Неймар клубни тарк этадиган бўлса, Франция терма жамоасининг 27 ёшли ҳужумчисини сотиб олишга ҳаракат қилади.
Таъкидланишича, аввалроқ Гризманн ПСЖ таклифини рад этган, энди эса у парижликлар сафига ўтишга қатъий қаршилик билдирмайди.
«Атлетико» футболчи билан тузган шартномасидаги товон пули миқдорини камайтирмоқчи эмас. Маълумот учун, Гризманнинг товон пули 200 миллион еврони ташкил этади.
Футбол тарихидаги трансфер рекорди ПСЖга тегишли бўлиб, клуб «Барселона»дан 2017 йилда Неймарни 222 миллион евро эвазига сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)