Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари маҳсулотларнинг истеъмолга яроқлилиги юзасидан синов ишлари олиб боради. Андижонда ўтказилган навбатдаги текширувда камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Навбатдаги синов натижаларига кўра, Андижон шаҳрида жойлашган «Zilol sut lux» ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган полимер идишларга қадоқланган «Nice Milk» ва «Zilol sut» номли сут маҳсулотлари таркибидаги ёғнинг масса улуши белгиланган меъёр талабларига жавоб бермаган.
Изоҳ (0)