Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳри аҳолисини супермаркетлардан бирида харид қилинган олмалар ташвишга солди. У олмаларда хитойча иероглифлар битилган. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.
Хабарда қайд этилишича, кокшетаулик Диляра Тулегенова «Кристалл» супермаркетидан олма сотиб олган.
«Мен ҳамиша маҳаллий олмаларни сотиб олишга ҳаракат қиламан. Бу сафар ҳам олманинг «Салтанат» навини танладим. Жами 4 дона харид қилдик. Дўконда бизга сотувчи хизмат кўрсатиб, олмаларни танлаб берган эди. Биз эътибор қилмасдан олма учун пул тўлаб чиқиб кетдик. Уйга келиб, қизим олмаларни юваётганда уларда ёзилган хитойча иероглифларни кўриб қолди. Биз бу олмаларни емасдан, ташлаб юбордик», — дейди у.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш департаментида олмалар ҳақиқатдан ҳам Хитойдан келтирилгани ва улар соғлиқ учун хавфли эмаслиги тушунтирилган.
Изоҳ (0)