«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес Ла Лиганинг 28-туридан ўрин олган «Бетис»га қарши ўйинда жароҳат олди (4:1).
Уругвайлик оёқ пайларининг жиддий шикастланишидан қутулиб қолган. Суаресга оёқ тўқималари шикастланишининг биринчи даражаси ташхиси қўйилди ва у 10—15 кун майдонга туша олмайди. Бу ҳақда «Барселона»нинг расмий сайтида хабар берилди.
Шунга кўра, у Уругвай терма жамоаси таркибига чақирилмайди. У Испанияда даволанади.
Эслатиб ўтамиз, Уругвай терма жамоаси 22 март, жума куни Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтадиган «China Cup—2019» мусобақасида Ўзбекистонга қарши майдонга тушади. Суарес эса ўз-ўзидан бу ўйинда қатнаша олмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)