Челябинскда ёнғиндан қочган эркак тўққизинчи қаватдаги деразадан сакради ва тирик қолди, дея хабар беради «Вести.ru».
Маълумотларга кўра, якшанба куни кечқурун, «112» қутқарув хизматига Захаренко кўчасидаги кўп қаватли уйда ёнғин юзага келгани ҳақида чақирув тушган.
Эркак қутқарувчиларни кутмасдан, ўзини тўққизинчи қаватда жойлашган уйнинг деразасидан пастга ташлаган. 1966 йилда туғилган эркак тирик қолган ва касалхонага ётқизилган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, ёнғин ошхонада юзага келган ва бир зумда бутун уйни қамраб олган. Юқори ҳарорат туфайли ойналар ёрилиб, ҳаво оқими оловни кучайтирган. Қўшни хонадонларга зарар етмаган.
Изоҳ (0)