Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида голландиялик рассом Рембрандт Ван Рей қаламига мансуб асар Бош Прокуратура томонидан вазирлик тасарруфига топширилганлиги муносабати билан матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Яккасарой тумани ички ишлар бўлими томонидан 2014 йил 27 майда К.Й.га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилган.
Терговнинг аниқлашича, 2008 йил 28 августда фуқаро А.П. таниши К.Й.га рассом Рембрандт Ван Рейнинг муаллифлигидаги асарни 50 минг долларга сотганлиги, таниши Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганлиги аниқланган. Тезкор тергов тадбирлари натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик иши топилган.
Маълум бўлишича, машҳур рассом асари 8 миллиондан 15 миллион еврогача нархланган. Хорижий аукцион савдоларида эса унинг қиймати 150 миллион еврогача кўтарилиши мумкин. Мазкур асар шиша қопқоқли ёғочдан ясалган футлярда сақланган, ўнг тараф бурчагида «Рембрандт» ёзуви мавжуд.
Изоҳ (0)