«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Атлетико»га қарши жавоб учрашувидаги хатти-ҳаракатлари учун жазоланиши мумкин (3:0, биринчи учрашув — 0:2). Бу ҳақда ташкилотнинг расмий сайтида хабар берилди.
УЕФА ножоиз ҳаракати учун португаллияликка интизомий чора кўради. Роналду 3-голни ургандан сўнг голни Диего Симеонега ўхшаб нишонлаганди.
Аргентиналик «Ювентус»га қарши дастлабки учрашувда кўрсатган имо-ишораси учун УЕФА унга 20 минг евро жарима солганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)