Тошкент шаҳар Чилонзор туман электр таъминоти корхонаси ходималари Ф.М. ҳамда Н.С.лар ўзаро тил бириктириб, ПК «Электрҳисоб» электрон дастури орқали туманида яшовчи фуқаролар Б.Асқаров ва бошқаларнинг (жами 18 нафар) электр энергия сарфи учун тўлаган жами 11 559 500 сўм миқдоридаги пулларни бошқа ҳисоб рақамларига ўтказиб талон-торож қилган. Бу ҳақда «Дарё»га Мажбурий ижро бюросининг матбуот хизмати маълум қилди.
Электр таъминот корхонаси ходималари Адлия вазирлиги 2010 йил 31 июль куни 2127-сон билан рўйхатдан ўтган «Электр энергия сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 44-бандига зид равишда истеъмолчилар ҳисоб рақамидаги пул маблағларини бошқа ҳисоб рақамга ўтказган.
Чилонзор тумани Мажбурий ижро бюросининг қайд этишича, бу каби ҳолатлар кўпинча аёл ходимлар томонидан содир этилмоқда. Туман электр таъминоти корхонаси ходималари Ф.М. ва С.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «б» ҳамда «в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)