Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилардан бири пиёдалар йўлкасида тўхтаб, одамларнинг йўлини тўсиб қўйган Lacetti автомобили ҳайдовчисидан жаҳли чиқиб, пост ёзган эди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳайдовчининг шахси аниқланган: у асли сирдарёлик 19 ёшли Мардон О. исмли шахс бўлган. У бошқа бир шахсга тегишли бўлган машинани ишончнома олиб, ҳайдаган. Мардонга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларининг 72-бандини бузгани учун маъмурий чора кўрилган.
Изоҳ (0)