Профессионал футбол лигаси Суперлига—2018 якунида мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Тошкентнинг «Локомотив» клубига ҳам 1 миллиард сўм мукофот пулини ўтказиб берди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилди.
2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига мукофот пуллари ваъда қилган эди.
Натижада «Пахтакор», «Навбаҳор», «Севинч» футбол клублари ўтган мавсум якунлари бўйича қўлга киритган ўринлари учун мукофот пулларини қабул қилиб олди.
Таъкидланишича, Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)