«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 28-турида «Бетис» дарвозасига 3 та тўп киритди (4:1).
Аргентиналик каталонияликлар таркибида барча мусобақаларни ҳисобга олганда ўзининг 477-ғалабасини нишонлади ва клуб тарихида Хавини қувиб ўтиб, биринчи ўринга кўтарилиб олди. Испаниялик футболчининг ҳисобида эса 476 та ғалаба мавжуд эди.
Месси мазкур кўрсаткични «кўк-анор ранглилар» сафида 674 та ўйинда қайд этган бўлса, Хави эса 767 та баҳсда эришган.
Бундан ташқари Месси Ла Лигада 333-ғалабасига эришди ва бу борада «Барселона» собиқ ўйинчиси Андони Субисаррета ва «Реал» собиқ футболчиси Икер Касильясга етиб олди. Уларнинг ҳисобида 334 та ғалаба мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)