17 март, якшанба куни футбол бўйича Франция чемпионатининг 29-тури доирасида 4 та беллашув якунланди.
Мусобақа жадвалида 74 очко тўплаган ҳолда етакчилик қилаётган Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида «Марсель» жамоаси билан баҳсга киришди.
Ўйиннинг 45+2-дақиқасида Килиан Мбаппе Стив Манданда дарвозасини ишғол қилган бўлса, 2-бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Валер Жермен ҳисобни тенглаштирди (1:1). 55 ҳамда 66-дақиқаларда эса Анҳел Ди Мария дублга эришди (3:1).62-дақиқага келиб «Марсель» дарвозабони Стив Манданда ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва жамоа ўйинни 10 киши бўлиб якунлади.
Шу тариқа парижликлар «Марсель» клуби устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва навбатдаги 3 очкони қўлга киритди.
Лига 1
17 март, якшанба
«Лион»—«Монпелье» 3:2
Голлар: 1:0 — 12 Терер, 1:1 — 36 Молле, 2:1 — 58 Дембеле, 3:1 — 86 Ауар, 3:2 — 90 Камара«Реймс»—«Нант» 1:0
Гол: 1:0 — 59 Удин«Бордо»—«Ренн» 1:1
Голлар: 1:0 — 59 Камано, 1:1 — 90 НянгПСЖ—«Марсель» 3:1
Голлар: 1:0 — 45+2 Мбаппе, 1:1 — 46 Жермен, 2:1 — 55 Ди Мария, 3:1 — 66 Ди Мария.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)