«Тошшаҳартрансхизмат» акционерлик жамияти таркибидаги автосаройларга яқинда келтирилган 30 та катта сиғимдаги MAN русумли автобуснинг 10 таси йўналишларга бириктирилди. Бу ҳақда ТШТХ матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, 12-автобус саройи тасарруфидаги 131- «Дўстлик-2 мавзеси — Олимпия меҳмонхонаси» йўналишига яна 5 та янги автобус қўйилган. Шу билан мазкур йўналишдаги автобуслар қарийб 80 фоизга янгиланган.
Бундан ташқари 4-автосарой тасарруфидаги 38-«Сергели 7 мавзеси — Ўзбексельмаш» заводи йўналишига ҳам 5 та автобус бириктирилган.
Янги автобуслар эртага, 19 мартдан йўловчиларга хизмат қила бошлайди.
Изоҳ (0)