15 март куни ўтказилган биринчи Марказий Осиё иқтисодий форуми доирасида Фарғона водийсида иқтисодий йўлак очилиши ҳамда Бишкек—Чимкент—Тошкент—Андижон—Хўжанд—Жалолобод темир йўл тармоғини қайта тиклаш масалалари муҳокама қилинди, дея хабар беради «Nuz.uz».
Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қубатбек Боронов Олмаота—Бишкек мисолида Марказий Осиё ҳудудлари ўртасидаги иқтисодий йўлакларга инвестиция киритишни таклиф қилди.
Хусусан, Фарғона водийсида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудлари ўртасида иқтисодий коридорларни яратиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда. Унинг фикрича, бу қадам савдонинг ўсишига ва сайёҳлар оқимини кўпайтиришга ёрдам беради.
Қирғизистон делегацияси раҳбари Бишкек—Чимкент—Тошкент—Хўжанд—Андижон—Жалолобод темир йўл тармоғини тиклаш зарурлигини таъкидлади. Тўрт мамлакат орқали ўтадиган бу йўналиш нафақат ушбу мамлакат фуқаролари, балки минтақа бўйлаб саёҳат қилиш истагида бўлган хорижий сайёҳлар учун ҳам ажойиб имконият яратди.
Изоҳ (0)