Италия собиқ Бош вазири Сильвио Берлускони вафот этган модель Иман Фадилни ҳеч қачон танимаганлигини маълум қилган, дея хабар беради «Газета.ru».
Иман Фадил Берлускони асосий фигуранти бўлган вояга етмаганлар хизматидан фоҳишаликда фойдаланилгани ҳақидаги суд ишида гувоҳ сифатида иштирок этган.
Тахминларга кўра, 34 ёшли модель «радиоактив моддалар аралашмаси»дан заҳарланган. Бундан олдин у касалхонада «бир ойлик азоб-уқубат»ни бошдан кечирган.
«Мен ёшлар ўлими ҳақида эшитганимда жуда қайғуга тушаман. Бироқ мен бу аёл билан ҳеч қачон таниш бўлмаганман ва гаплашмаганман», — деди Берлускони.
У шунингдек Фадилнинг суд ишида берган кўрсатмасини «ўйлаб топилган ва ёлғон» бўлганлигини айтди.
Изоҳ (0)