Қирғоқда дам олаётган британиялик чайкани ўлдиргани учун уч ойлик комендант соати берилди шунингдек, 1100 доллар жарима ҳам тўлайди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
2018 йил июль ойида 64 ёшли кардифлик Жон Хлуэлин-Жонс Сомерсет графлигида жойлашган Уэстон соҳил курортига борганида чайкани ўлдириб қўйган.
Клуша (чайканинг тури) Жонга қараб учган ва унинг қўлидаги қовурилган картошкага ҳужум қилган. Натижада картошка Жоннинг қўлидан тўкилиб кетган.
Гувоҳларнинг айтишича, жаҳли чиққан Жон қушни тутиб олган ва ўлгунича бир неча бор деворга қараб урган.
Хлуэлин-Жонс судда ўз айбини тан олмаган. Лекин суд икки гувоҳнинг кўрсатмасини ишончли деб топган.
Изоҳ (0)