Буюк Британияда шаҳзода Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл Кенсингтон саройидан кўчиб кетмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
«Уларнинг Кенсингтондан кўчиб кетиши аввалдан режалаштирилган эди. Бу кейинчалик герцог ва герцогиня ўз оиласига эга бўлганида ва Фрогмор коттежига кўчиб ўтганида ишларини енгиллатади», — дейилади хабарда.
Коттеж Виндзорда жойлашган. Герцог ва герцогинянинг офиси ҳам Букингем саройига кўчирилади. Энди икки қироллик оиласи алоҳида офисда ишлайди.
«Жуфтлик коммуникация бўйича янги мутахассисни ёллайди. У қиролича алоқалари вазири, Донал МакКейб ва давлат хизматида бўлган бир гуруҳ ходимлар олдида ҳисобот беради», — дейилади хабарда.
Қироллик оиласига яқин инсонлар мана шу баҳорда ўзгаришлар бўлишини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)