15 март, жума куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 26-тур баҳсларига старт берилди.
Турнинг илк беллашувида мусобақа жадвалида 4-ўринда бораётган «Боруссия Мюнхенгладбах» жамоаси ўз майдонида «Фрайбург»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
16 март, шанба куни Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак финалида икки ўйин натижасига кўра 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафарда «Ҳерта» билан баҳс бойлайди. Тўқнашув соат 22:30 да старт олади.
17 март, якшанба куни Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» жамоаси «Альянс Арена» стадионида «Майнц»ни синовдан ўтказади. Учрашув 22:00 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг ўз майдонида кечган баҳсида «Ливерпуль» жамоасига 1:3 ҳисобида ютқазиб, мусобақа билан хайрлашганди.
25-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
Бундеслига
26-тур баҳслари
15 март, жума
«Боруссия М»—«Фрайбург» 1:1
Голлар: 0:1 – 10 Грифо, 1:1 – 16 Плеа.16 март, шанба
«Шальке-04»—«Лейпциг» 19:30
«Штутгарт»—«Ҳоффенҳайм» 19:30
«Вольфсбург»—«Фортуна Д» 19:30
«Аугсбург»—«Ҳанновер» 19:30
«Ҳерта»—«Боруссия Д» 22:30
17 март, якшанба«Байер»—«Вердер» 17:30
«Айнтрахт Ф»—«Ньюрнберг» 19:30
«Бавария»—«Майнц» 22:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)