Шэньчжэнь метрополитени Футянь станциясида юзни таниш орқали йўл ҳақи тўлаш тизимини синовдан ўтказмоқда. Технология 5G тармоғи асосида ишлайди. Тўлов шунга уланган ҳисобдан ечиб олинади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Футянь станциясидаги йўловчилар тўловни амалга ошириш учун турникетнинг олдига махсус планшет билан яқинлашиши керак. Тизимдан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтиш ва йўл ҳақи тўлови усулини киритиши керак.
Синов давомида йўловчилар экранда ўзлари ҳақидаги маълумотни, яъни юзининг расми, жинси, ёши ва метрога кириб келган вақтини кўра олади.
Тизим ҳозирча синов тарзида ишга туширилган. Шэньчжэнь метрополитени бундай тўлов тизими бошқа станцияларда қачон ишга туширилишига аниқлик киритмаган. Хабарда айтилишича, тўловнинг бундай тизими йўловчиларнинг вақтини тежайди.
Футян станциясидаги тизим Huawei 5G технологиясидан фойдаланмоқда. Юзни таниш учун сунъий ақл алгоритмлари очиқ фойдаланишга мўлжалланган. Шэньчжэнь метрополитенида янги авлод тармоғи арзон нархда юқори сифатли хизмат билан таъминлаётгани эътироф этилмоқда.
Изоҳ (0)