Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонун бузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Жумладан, «Болдир» темир йўл чегара божхона пости орқали, Ўзбекистонга йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ҳ.З. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Натижада, фуқаронинг чўнтакларида божхона ходимларига маълум қилинмаган, Ўзбекистонда муомаласи чекланган гиёҳванд моддалар рўйхатига кирувчи «Трамадол 50 мг» номли 20 дона капсулалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)