Кениянинг Цаво миллий боғидаги саваннада 60 йилдан ортиқ вақт давомида F_МU1 номи билан машҳур бўлган фил ҳалок бўлди, деб ёзади BBC.
У Африкадаги тишларининг узунлиги ергача етиб борувчи энг охирги филлардан бири эди.
Британиялик сураткаш Уилл Беррард-Лукас фил вафот этгунга қадар уни бир неча марта суратга олган.
«Агар филларнинг ўз маликаси бўлганида, айнан шу фил бу номга лойиқ бўлар эди», — дейди сураткаш.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Африкада бундай филлар 30 тадан кам қолган.
Изоҳ (0)