Австралия фуқароси у томонга учиб келаётган найзани уяли телефони билан тўхтатиб, ўлимдан қутулиб қолди, дея хабар беради New Couth Wales Police Force полиция сайти.
Ҳодиса 13 март куни Янги Жанубий Уэльсдаги Нимбин қишлоғида содир бўлган. 43 ёшли австралиялик автомашинадан чиқиб, ўқ ва найза билан қуролланган танишини кўриб қолган. Шу вақт у телефони ёрдамида у одамни расмга олмоқчи бўлган. 39 ёшли эркак эса унга қарата ўқ узган, ўқ эса гаджетни тешиб, эркакни жағига ҳам озгина тегиб ўтган.
Кейинчалик полиция воқеа жойига келиб, қонунбузарни ҳибсга олди. У суд олдида 15 апрель куни жавоб беради.
Изоҳ (0)