13 март, чоршанба куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг «Бавария»га қарши кечган жавоб ўйинида «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане дублга эришди (3:1).
Мане «Ливерпуль» таркибида мазкур мусобақанинг меҳмонда кечган учрашувларида 7 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Opta хабар берди.
У бу кўрсаткичда Стивен Жеррард ва Роберто Фирминони қувиб ўтди. Уларнинг ҳисобида 6 тадан гол мавжуд.
Бундан ташқари сенегаллик футболчи «мерсисайдликлар» сафида сўнгги 10 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)