Гватемаладаги авиаҳалокатга гувоҳ бўлганлар самолёт қулашидан олдинги бир неча сонияларни видеога олган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Гувоҳларнинг айтишича, Т-28 самолёти қийин трюклардан бирини амалга оширгач, дарахтга урилиб, йўлга қулаган.
Видео тасвирлардан кўриниб турибдики, қулашдан олдин учувчилар трибунага хавфли даражада яқин жойга учган.
Штурвалда 54 ёшли Родриго Ибаргуэн ва 55 ёшли Пабло Гилен бўлган. Учувчилар касалхонага ётқизилган. Лекин шифокорлар уларни сақлаб қола олмаган. Улар куйиш ва кўп жойлари сингани туфайли ҳалок бўлган.
ОАВнинг маълумотларига кўра, Ибаргуэн учун бу учинчи қулаш бўлган.
Изоҳ (0)