Япония ҳукумати Курил оролларининг жанубий қисмида бошланган ҳарбий машқларни ножоиз деб топганини дипломатик каналлар орқали Россия раҳбариятига етказди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Тақдимнома Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигига киритилган», — дея таъкидлади вазирлик вакили. «Машғулотлар Россия ҳарбий кучларини шимолий ҳудудларда кучайтиришга олиб келади, бу эса бизнинг мамлакатимизнинг ороллар бўйича позициясига мос келмайди ва бу нома’қбулдир».
Япония Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати Токиода Курилларнинг жанубий қисмида Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатиб бораётгани ва бу ҳақда маълумот тўплаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)