12 март, сешанба куни бўлиб ўтган Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Атлетико Мадрид» дарвозасини 3 марта ишғол қилди.
Португалиялик футболчи мазкур мусобақада битта жамоага қарши 2 та ўйинда ҳет-трик қила олган 2-футболчи бўлди, деб ёзади УЕФА расмий сайти.
Ҳужумчи «Реал» сафида ҳам «Атлетико»га қарши Чемпионлар Лигаси ўйинида 3 та гол уриб, ҳет-трик қайд этганди.
Мусобақа тарихида эса бундай натижага биринчи бўлиб «Шахтёр» собиқ ҳужумчиси Луис Адриано эришган. У Беларуснинг БАТЭ жамоасига қарши 2 та учрашувда ҳам ҳет-трик қайд эта олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)