Профессионал бокснинг WBC йўналиши февраль ойи учун янги рейтингни эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик икки нафар боксчи мазкур рейтингдан ўрин эгаллади, деб хабар берди GoSport.
Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифаси вакили Азизбек Абдуғофуров (12 та ғалаба, 4 та нокаут) янги рейтингда бир поғона кўтарилиб, 5-ўринни эгаллади.
Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган яна бир ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15 таб ғалаба, 9 та нокаут) эса рейтингда бир ой олдинги ўрнини сақлаб қолди (5 ўрин). Айни вақтда у IBF рейтингида 4, WBO рейтингида эса 11-ўринларни эгаллаб турибди.
WBC йўналиши бўйича рейтингда ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)