Германия ҳукумати ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш бўйича келишув атрофида юзага келган вазият сабабли Россияга нисбатан иқтисодий чекловларни қўлламайди, дея хабар беради «РБК».
Бу ҳақда Германия ҳукуматининг қуролсизланиш ва қурол назорати бўйича комиссари Сюзане Бауман Вашингтондаги Карнеги жамғармаси конференциясида маълум қилган.
«Менимча, мазкур ҳолатда иқтисодий санкциялар хатти-ҳаракатларнинг ўзгаришларга олиб келмайди», — дейди у.
Унинг сўзларига кўра, Германия АҚШнинг Москва ушбу келишув шартларини бузган деган позициясини қўллаб-қувватлайди. Аммо Бауманнинг қайд этишича, «Россиянинг бошқа хатти-ҳаракатларига» нисбатан санкциялар режими аллақачон мавжуд.
«Биз бу йўлни келишувни бузиш ҳолатларидан кўра самаралироқ деб ҳисобладик», — дейди Бауман.
Изоҳ (0)