Ўзбекистонлик мутахассис қишлоқ квоталарига эътибор бериш олий таълим тизимида самарали бўлишини айтиб ўтди.
«Шаҳарларимизнинг кенгайишинга барҳам бериб, шаҳар атрофлари ва қишлоқлар аҳоли зичлигини оширсак, биз ҳаётнинг барқарорлиги, самарадорлиги ва сифатини яхшилашимиз мумкин», — дейди «Дарё» колумнисти, «Буюк Келажак» гуруҳи эксперти, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров.
Бунга сабаб, шаҳар атрофи аҳоли зичлигини ошириш нафақат кўпроқ уй-жойлар қурилишини, балки шаҳар маданиятининг кенгайиши, ўзаро муносабатлар кўламининг кўпайиши ва фаолиятларнинг ошиши ҳамдир.
Сўнгги бир неча ўн йилликда Ўзбекистон шаҳарлари марказларидан ташқи томонга қурилиш давом этаётган шаҳарлар чети ҳудудлари — «шаҳар агломерациялари»да яшаш имконияти шароитлари ва барқарорлигини ошириш учун қоидалар ишлаб чиқиш лозим, деб ҳисоблайди мутахассис. Шаҳарлар аҳолисининг зич жойлашиши бир жойдан бошқасига етиб бориш учун камроқ вақт сарфланиши, жойнинг беҳуда банд қилинмаслиги ва марказий манбалардан фойдаланишнинг имконияти кўпроқ бўлишини англатади. Бироқ шаҳарларнинг жадал ривожланиши одам сонининг ҳаддан ортиқ кўпайиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва шовқин даражасининг ошишига ҳам олиб келади ва бу билан «буларнинг баридан узоқроққа кетиш» истагини туғдиради.
Шунингдек, юқори малакали эксперт-мутаххассисларнинг ва саводли ёш авлоднинг етишмаслиги каби яна бир муҳим муаммога дуч келиш мумкин. Қишлоқларда мутахассисларнинг етишмаслиги масаласи долзарблиги туфайли давлат қишлоқдан келган абитуриентлар учун муайян имтиёзлар таклиф қилиши лозим. Қишлоқдан келган абитуриентлар учун давлат ҳисобидан ўқишга қабул бўлиш учун кириш баллари шаҳарлик абитуриентлар учун қўйиладиган балларга қараганда пастроқ бўлиши лозим. Таҳсил тугагач, университетдаги махсус комиссия битирувчи 3 йил қайси қишлоққа бориб ишлаб беришини белгилаши лозим. «Қишлоқ квотаси» бўйича таҳсил олиш грантларини олган талабалар таҳсил тугагач қишлоқ ҳудудларида 3 йил ишлаб беришлари керак. Бу талаб педагогик, тиббий ва ветеринар ихтисослар бўлимларини битирувчиларга қўлланилиши лозим.
Изоҳ (0)