Ливерпулда истиқомат қилувчи аёл юрак ҳуружидан сўнг инглиз тилида рус акценти билан сўзлаша бошлаган, дея хабар беради «АиФ».
69 ёшли Роуз Гриффитс 2014 йилда инсульт юрак ҳуружини бошдан кечирган, шундан сўнг аёл гапириш, ўқиш ва ёзиш қобилиятини буткул йўқотган.
Шифокорлар, энди унинг тўлақонли ҳаёт кечира олмаслигига ишонган, лекин аёл ўз устида жуда кўп ишлаб, тез орада чап қўли билан ёзишни ўрганиб олган.
Кейинчалик, унинг нутқи ҳам қайтган, аммо аёл тиниқ «акцент» билан сўзлаша бошлаган.
Шифокорлар, хорижий аксент синдромини бош травмаси оқибатида юзага келгани ҳамда тузалиши эҳтимоли йўқлигини маълум қилган.
Изоҳ (0)