Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги мактабда икки номаълум шахс отишма уюштирган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Сўнгги хабарларга кўра, Бразилиянинг бошланғич мактабида саккиз киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида беш нафари ҳали кичик бола, бир нафар вояга етган шахс ва ўт очган икки ўсмир бор.
Хабарда айтилишича, ўсмирлар мактаб ҳудудига 13 март куни тонгда кирган ва одамларга қарата ўқ уза бошлаган.
Изоҳ (0)