АҚШ делегацияси ва Толибон ҳаракати Дохадаги музокараларнинг сўнгги кунида терроризмга қарши курашиш ва Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиқиш бўйича келишув лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Қоғозга инглиз ва пушту тилида ёзилган келишувнинг батафсил маълумотлари эълон қилинмаган.
АҚШ 2001 йилдан бери Афғонистон ҳудудида Толибон ва бошқа гуруҳларга қарши ҳарбий операция олиб боради. Бу АҚШ қўшинлари қатнашган энг узоқ давом этган зиддият бўлган.
АҚШ ва Толибон ўртасидаги навбатдаги музокаралар Дохада 25 февраль куни бошланган. АҚШнинг Афғонистон масалалари бўйича махсус элчиси Залмай Халилзад Дохадаги музокаралар самарали бўлаётганини айтган.
Изоҳ (0)