Украинанинг альянсга қўшилиши зарурлиги ҳақидаги баёнотни Конгресс аъзоси Элиот Энгел билдирган, дея хабар беради «Корреспондент».
АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг Ташқи ишлар бўйича қўмита раиси Элиот Энгел Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Бу ҳақда 11 март куни кечқурун Украинанинг Қўшма Штатлардаги элчихонаси хабар берган.
Конгрессмен Россиянинг Қримни аннексия қилинишига доир ноқонуний уринишлар бўлганлигини тан олмаганликка доир қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаб, мақсадга эришиш зарурлигини қайд этган.
Унинг сўзларига кўра, ушбу ҳужжат АҚШ ҳамкорлари — Украина ва қўшни давлатларга ёрдам беришнинг аниқ белгиси саналади.
Элчихона 7 март куни АҚШ Конгресси Ташқи ишлар бўйича қўмита Қрим, унинг ҳаво ёки ҳудудий сувлари устидан Россия ҳукмронлигини тан олмасликни Вашингтоннинг сиёсатини белгилайдиган қонун лойиҳасини тасдиқлаш учун тавсия этди.
Изоҳ (0)