АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи Дебора Браун исмли аёл бир куннинг ўзида 30 карра лотерея ғолиби бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Аёл ўз ички овозига ишониб, лотерея билетини сотиб олишга қарор қилган. У бирданига 20 та Pick 4 лотереясини олган, уларнинг ҳар бири 1 доллар бўлган.
Барча билетларда бир хил рақамлар комбинациясини кўрган аёл яна 10 та билет олишга қарор қилган.
Маълум бўлишича, 30 та билетнинг барчаси аёлга омад келтирган ва ҳар бири учун 5 минг доллардан ютиб олган. Браун бундай омаддан ҳаяжонга тушиб қолган ҳамда ютиб олган 150 минг долларини қаерга сарф қилишини ҳали билмайди.
Изоҳ (0)