Хитой ҳукумати Эфиопиядаги авиаҳалокатдан сўнг Boeing 737 MAX 8 моделидаги самолётлар парвозини тўхтатди, дея хабар беради BBC. Ҳодиса оқибатида 157 киши ҳалок бўлган, ўлганлар орасида 35 мамлакат вакили бор.
Ҳалокат сабаблари ҳали ҳам номаълум. Boeing ҳалокати ҳудудида қора қути топилган. Эфиопия давлат телевидениеси маълумотларига кўра, бу матнли ўзиёзардир.
ET-AVJ регистрация рақамли Boeing 737 MAX 8 самолёти маҳаллий вақт билан соат 08:38 да Аддис-Абeбадаги Боле халқаро аэропортидан парвоз қилган ва бир неча дақиқа ўтар-ўтмас ерга қулаган.
Boeing 737 MAX Boeing 737 самолётининг тўртинчи авлоди саналади. Ушбу моделнинг илк парвози 2016 йилнинг январь ойида бўлиб ўтган. Самолёт 162-175 йўловчини олиб ўтишга мўлжалланган.
Сўнгги беш ой ичида бу Boeing 737 MAX 8’нинг иккинчи ҳалокатидир.
Изоҳ (0)