Венесуэла АҚШ дипломатлари мамлакатдан чиқиб кетиши учун 72 соат вақт берди. Бу ҳақда Венесуэла ТИВ раҳбари Хорхе Арреаса ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.
Шунингдек, Боливар Республикасининг бошқа давлат ҳудудида жойлашган давлатларнинг манфаатларини ифодаловчи бўлимларни ташкил қилиш бўйича АҚШ билан музокараларни тўхтатиш тўғрисидаги қарори ҳақида микроблогида эълон қилган.
12 март куни АҚШ Венесуэлада қолган дипломатларни ҳафта охиригача чақириб олишини хабар қилган эди. Каракасдаги элчихонанинг баъзи ходимлари 27 январь куни мамлакатдан чиқиб кетган. Бу қарор дипломатларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэла миллий ассамблея спикери Хуан Гуайдо 23 январь куни ўзини вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилган эди. Венесуэланинг амалдаги президенти Николас Мадуро АҚШ билан дипломатик алоқалар бузилганини эълон қилгач, АҚШ Хуан Гуайдони «ўтиш даврининг президенти» дея тан олган. Гуайдони, шунингдек, Исроил, Буюк Британия ва Нидерландия каби давлатлар ҳам Венесуэла президенти сифатида тан олган. Россия эса Мадуро ҳукуматини қўллаб-қувватламоқда.
Изоҳ (0)