Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса ва жиноятлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлган иккита қўшимча рақамни жорий қилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.
«Ушбу рақамларни эслаб қолинг: 71-232-30-40 ва 71-232-40-50. Ҳар қандай мурожаатингиз бўйича зудлик билан жавоб чоралари кўрилади», — дейилади хабарда.
Ҳозирда «102» қисқа рақамларига келиб тушаётган қўнғироқларни қабул қилиш тизимини модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бунга баъзан мазкур рақамга тушиб бўлмаслиги билан боғлиқ шикоятлар сабаб бўлган.
Жумладан, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари линия банд бўлиши ёки операторлар гўшакни кўтармаслигини таъкидлаган.
ИИББ «102» хизмати ишидаги камчиликлар учун узр сўраган.
Изоҳ (0)