Олмаотада икки қаватли ёнаётган уйнинг ёнидан ўтаётган йигит ёнғиндан уч нафар болани қутқариб қолди, дея хабар беради «Tengrinews».
Воқеа 11 март куни кечқурун шаҳарнинг Жетису туманидаги Первомайская кўчасида содир бўлган. Ёнғин биринчи қаватда жойлашган ётоқхоналардан бирида содир бўлган. Ўт ўчирувчилар келмасидан олдин 1994 йилда туғилган Дуйсен Нурканат деразадан ёрдам сўраётганларнинг овозини эшитиб, ёрдамга ошиққан.
«Унинг ҳал қилувчи ҳаракати ётоқхонада яшовчиларни муқаррар ўлимдан халос бўлишига ёрдам берган.У қўлида олти ва уч ёшли болаларни олиб чиққан, 2018 йилда туғилган учинчи болани эса онаси талваса ҳолатда ойнадан отган, Нурканат эса ушлаб олган. Шундан сўнг, аёл иккинчи қаватдан ўзи ҳам сакраб ёнғиндан қутилган. У ётоқхонада яшовчилар томонидан ушлаб олинганлиги сабабли жароҳатланмаган», — дейилади баёнотда.
Қутқарувчи радиоэлектроника ва коммуникациялар ҳарбий-муҳандислик институтида алоқачи бўлиб ишлайди. Эркак қаҳрамонлиги учун мукофотланади.
Изоҳ (0)