Яқинда Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда янги табиатшунослик музейи очилди, дея хабар беради «TravelAsk». У Пхеньян ҳайвонот боғи ҳудудида жойлашган.
Шимолий Кореянинг оддий ҳаётига назар солиш жуда қизиқ. Айниқса, КХДР каби қаттиқ қўл мамлакатнинг одамлари қандай ҳордиқ чиқариши барча учун жуда қизиқ.
Ушбу музейнинг қурилиши 2014 йилда бошланган. У билан бирга республикада кўп қаватли уйлар, от пойгаси маркази ва катта аквапарк сингари қатор лойиҳалар амалга оширилган.
Эҳтимол тез орада Пхеньяндаги янги биноларнинг фотосуратларини кўришга муваффақ бўлармиз.
Изоҳ (0)