Saudi Arabian Airlines самолёти аэропортда йўловчилардан бири эмизикли боласини унутиб қолдиргани эсига тушгач, Жидда шаҳридаги Қирол Абдулазиз аэропортига қайтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Самолёт капитани ва диспетчер ўртасидаги ёзиб олинган суҳбат порталга жойланган. Унда диспетчер самолёт аэропортга қайтишининг сабабини яна бир бор сўраган. Бунга жавобан учувчи асабий оҳангда йўловчилардан бири терминал биносида боласини унутиб қолдирганини, энди эса учишдан бош тортаётганини айтган.
Унутувчан аёл бу иши учун жазолангани ёки йўқлиги номаълум.
Изоҳ (0)