11 март, душанба куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтади.
Андрей Фёдоров қўл остидаги Тошкентнинг «Локомотив» клуби Қатар пойтахти Доҳа шаҳрига сафар қилади. У ерда «темирйўлчилар» «Ар-Райян» клубига қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 20:35 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент клуби мусобақанинг дастлабки турида ўз майдонида БААнинг «Ал-Ваҳда» жамоасини қабул қилди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритганди.
«Ар-Райян» эса илк турда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клубига 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
ОЧЛ
11 март, душанба
«B» гуруҳи
«Ар-Райян»—«Локомотив» 20:35
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)