Япониялик Канэ Танака сайёрадаги энг кекса одам сифатида расман тан олинди. У 116 ёш-у 66 кунлик. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
У Фукуока шаҳридаги қариялар уйида яшайди. 9 март куни у ерда Канэга ушбу унвон берилгани муносабати билан расмий маросим бўлиб ўтган. Кане бу унинг ҳаётидаги энг бахтли лаҳзалар эканини айтган.
Танака 1903 йил 2 январда туғилган. Турмуш ўртоғи ва ўғли Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган. Урушдан олдин эри билан бирга дўкон очган. У бутун умри давомида ўша дўконда гуручдан ёпилган нон сотган. 1970 йил нафақага чиққач, Танака бир неча марта АҚШга саёҳат қилган.
2005 йилдан бери у Фукуокедаги қариялар уйида яшайди. Танака ҳар куни барвақт туради, стол ўйинларини ўйнашни яхши кўради. Ўзини ширинлик билан меҳмон қилади. 103 ёшида у саратон ўсимтаси сабаб операцияни бошдан кечирган. Шундан кейин қайта уни ҳеч бир касаллик безовта қилмаган.
Изоҳ (0)