2019 йилнинг икки ойида болалар иштирокида 17 та йўл транспорти ҳодисаси содир этилган бўлиб, унда 17 нафар бола жароҳат олган. Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотларига кўра, ўтган йили 2 ой ичида болалар иштирокидаги йўл транспорти ҳодисаси кўпроқни ташкил этган.
2018 йилнинг илк икки ойида болалар иштирокида 23 та ЙТҲ содир этилган ва унда 1 нафар бола вафот этган ва 17 нафари турли кўринишда жароҳат олган.
Тошкент шаҳар ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳайдовчиларни йўлда ҳушёр бўлиш ва йўл қоидаларига риоя этишга чақиради.
Изоҳ (0)