Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилояти Шугнан туманида яшовчи икки аёлга бўрилар ҳужум қилди. Аёллар олган жароҳатлари сабабли ҳалок бўлди, деб ёзади Sputnik.
Фожиа 7 март куни, 83 ёшли аёл ва унинг 55 ёшли қизи уйининг ҳовлисига чиққан вақтда юз берган. Олган жароҳатлари оқибатида улар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Йиртқичлар очлик сабабли аёлларга ҳужум қилганлиги тахмин қилинмоқда. Улар уй ҳайвонларини қидириб тоғдан тушган, бироқ одамларга дуч келган.
Изоҳ (0)