Терговчилар Владимир вилоятидаги қуймоқ ейиш мусобақаси ғолиби вафот этгач, тергов ишларини бошлаб юборди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
«Ҳозирда ғолибнинг ўлими бўйича тергов ишлари ўлиб борилмоқда. У қуймоқ ейиш танловида қатнашиб, ғолиб деб эълон қилинганидан сўнг вафот этган. Натижалар эълон қилинганида у ўзини яхши ҳис қилмай, четроққа ўтган ва ҳалок бўлган. Тез ёрдам ходимлари етиб келган, аммо эркакни қутқара олмаган. Экспертиза унинг ўлими сабабини аниқлайди, лекин у киши жуда кўп қуймоқ еган», — дейди назорат-тафтиш гуруҳи раҳбари катта ёрдамчиси Минина.
Полицияга хабар берилишича, эркак 8 март куни Владимир вилояти Суздал проспекти 8-уйда «Рускино» кўнгилочар-кино комплекси яқинида вафот этган.
«Кўнгилочар комплексда Маслениса байрами бўлаётган эди. У ерда қуймоқ ейиш мусобақаси ўтказилди. Москва вақти билан соат 16:30 атрофида эркакнинг мазаси қочиб, ҳушидан кетган ва вафот этган», — дейди кўнгилочар комплекс қоровули.
Изоҳ (0)