Нью-Йоркдаги машҳур Chrysler Building биносининг эгалари уни 150 миллион доллардан ортиқ пулга сотади, дея хабар беради «Ведомости».
Маълумотларга кўра, осмонўпар бинони сотиб олиш шартномаси аллақачон имзоланган, у бошқа машҳур биноларга эга бўлган RFR Holding LLC ва унинг хорижий шериги томонидан сотиб олинади.
Ҳозирда Chrysler Building Абу-Даби давлат инвестиция кенгаши (унинг улуши 90%) ва Нью-Йоркдаги кўчмас мулк ва инвестиция билан шуғулланадиган Tishman Speyer компаниясига тегишли. Абу-Даби Инвестицион кенгаши 2008 йилда Tishman Speyer’ден ҳиссасини 800 миллион долларга сотиб олган.
Бинонинг эгалари ўзлари жойлашган ҳудуднинг эгаси саналмайди, шунинг учун уни ижарага олиш учун йилига 32,5 миллион доллар тўлаши керак, 2028 йилга бориб эса ижара қиймати 41 миллион долларга етади. Бундан ташқари бинога янги ижарачиларини жалб қилиш учун 200 миллион долларга яқин сармоя зарур бўлади. Ҳозирда бинонинг 37 минг квадрат метрдан ортиқ жойи бўш.
Манхэттеннинг шарқий қисмида жойлашган Chrysler Building биноси 1930 йилда қурилган. Қурилишдан сўнг бир йил мобайнида бино дунёдаги энг баланд 77 қаватли бино бўлган. Минора Нью-Йоркнинг рамзларидан бири ҳисобланади ва тез-тез таниқли фильмларда пайдо бўлади.
Изоҳ (0)