10 март, якшанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 30-тури доирасида сўнгги учрашув бўлиб ўтди.
Турнинг марказий учрашуви «Эмирейтс»да бўлиб ўтди. Унда Унаи Эмери қўл остидаги «Арсенал» клуби Оле-Гуннар Сульшер бошлиқ «Манчестер Юнайтед» жамоаси билан баҳс олиб борди.
Беллашувнинг 12-дақиқасида Александр Ляказетт узатган тўпни Гранит Жака «Юнайтед» дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 69-дақиқага келиб ҳакам томонидан Давид де Хеа дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва ундан Пьер-Эмерик Обамеянг унумли фойдаланди (2:0).
Шу тариқа «тўпчилар» ўз майдонида «қизил иблислар»ни мағлуб этди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди (2:0).
29-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
30-тур баҳслари
10 март, якшанба
«Арсенал»—«Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: 1:0 — 12 Жака, 2:0 — 69, пенальти, Обамеянг«Арсенал»: Лено, Монреаль, Косьелни, Папастатопулос, Колашинац, Рэмзи, Мейтленд-Найлз, Жака, Ўзил (Ивоби, 77), Обамеянг (Суарес, 80), Ляказетт (Нкетия, 86)
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Шоу, Смоллинг, Янг, Диогу Далот (Marsиал, 70), Фред, Матич (Гринвуд, 81), Погба, Линделёф, Рэшфорд, Лукаку
Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (38), Матич (68), Погба (76), Колашинац (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)